Юнусобод туманидаги кафе ёниб кетди
0
Ёнғин содир бўлган жойга 8 дақиқада ўт ўчирувчилар етиб боришган ва тезкорлик билан ёнғинни бартараф этишга киришган. Олов соат 18:55 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
