Ўзбекистонлик эркак шимини банкка айлантирди: 2,3 млн рубл!
0
Фуқаро назоратдан ўтаётганда шубҳали ҳаракатлари орқали ҳуқуқ-тартибот органлари эътиборини тортган. Текширув давомида улар унда белбоқ ва қўл жойларига яширилган катта миқдордаги нақд пулни аниқлашди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Божхона хизмати эслатади: фуқаролар 100 млн сўм эквивалентидан ортиқ нақд валютани чегара орқали чиқариши тақиқланган.
