Британияда биринчи аэротакси синовдан ўтказилди
0
Электр муҳаррикига эга VX4 прототипи вертикал йўл билан парвозга кўтарилиши ва қўниши мумкин. Синов парвози Англиянинг жануби-ғарбида жойлашган Котсуолдс ҳудудида амалга оширилди. Учиш учун маҳаллий аэропорт йўлакчасидан фойдаланилди.
Россия транспорт вазири Роман Старовойт февраль ойида Россия шаҳарлари устидан аэротаксилар ҳаракатини қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, вазирлик россияликлар учун бундай технологиядан эркин ва қулай фойдаланиш имкониятини яратиш устида иш олиб боради.
Москвa авиация институтининг “Аэромобиллик” дирекциясидаги “Беспилотниклар маркази” бош конструктори Максим Калягин аэротакси биринчи навбатда аэропортларни боғловчи йўналишларда қўлланилишини таъкидлади.
Унга кўра:
• Аэротакси фойда келтирадиган йўналишларда ишга туширилиши лозим.
• Масалан, аэропортлар орасидаги парвозлар шундай ҳисобланади.
• Агар мультимодел етказиб бериш тизими қўлланилса, бундай парвозлар арзонроқ бўлиши мумкин.
