Добавить новость
ru24.net
World News
Май
2025

Туркияда фоҳишалик қилиб келган 3 нафар ўзбекистонлик аёл депортация қилинди

0
Туркиянинг Игдир шаҳрида одам савдоси, фоҳишалик ва наркотиклар билан боғлиқ жиноятларга қарши йўналтирилган кенг кўламли операция ўтказилди. Бу ҳақда Haberler нашри хабар берди.

Операция натижасида 107 нафар чет эллик аёл, жумладан, 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олиниб, улар депортация қилинди. Мазкур аёллар Игдирдаги кўнгилочар муассасаларда фоҳишаликка мажбурланган ва сохта ҳужжатлар асосида мамлакатда яшаб келишган.

Игдир полицияси томонидан 24 май куни 9 та кўнгилочар марказда ўтказилган операцияда тепловизорлардан фойдаланилди. Операция доирасида 11 киши фоҳишалик, пора бериш ва одам савдоси жиноятларида айбланиб ушланган. Улардан икки нафари озод этилган, тўққиз нафари эса суд қарори билан ҳибсга олинган.

Игдир вилояти ҳокимлиги операцияни ҳудуддаги энг йирик уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлардан бири сифатида баҳолади.

Мазкур ҳолат одам савдоси ва фоҳишаликка қарши курашишда халқаро ҳамкорлик ва қатъий чора-тадбирларнинг муҳимлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Фото: Anadolu Agency



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса