Туркияда фоҳишаликда айбланган 3 ўзбекистонлик депортация қилинди
0
Улар орасида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор. Шунингдек, 25 нафар Озарбайжон, 78 нафар Эрон, 1 нафар Қирғизистон фуқароси ҳам ушланган. Барча аёллар Туркиядан депортация қилинган.
Мазкур аёллар Игдирдаги кўнгилочар муассасаларда ишлаган ва фоҳишаликка мажбурланган. Улар Туркияда сохта ҳужжатлар асосида яшаган.
Фоҳишалик, пора бериш ва одам савдоси айбловлари билан 11 киши қўлга олинган. Улардан иккитаси кейинчалик озод этилган, қолганлари эса суд қарори билан ҳибсга олинган.
