Wi-Fi орқали одамларни кузатиш: Perplexity Labs’дан шов-шувли лойиҳа
0
DensePose-from-WiFi деб номланган ушбу тизим Wi-Fi сигналларининг аксини (CSI) нейрон тармоқ орқали таҳлил қилиб, инсонларнинг жисмоний ҳолатини реал вақтда кўрсатувчи система сифатида тақдим этилган. Шунингдек, RTMP орқали маълумотни интерактив панелга узатиш имкони ҳам бўлган.
Муаллиф лойиҳа Perplexity Labs’нинг ИИ ёрдамида бир соатдан кам вақтда яратилганини айтган. Бироқ Reddit фойдаланувчилари тизимни танқид қилиб, кодда ҳақиқий маълумотлар эмас, балки симуляция қилинган дастлабки маълумотлардан фойдаланилганини аниқлашди.
Демоверсия ҳатто бўш хоналарда ҳам одам ҳаракатини кўрсатган, «жиҳозни улаш» тугмаси эса фақат визуал симуляция бўлган. Стандарт Wi-Fi роутерлар бундай сигнал маълумотларини бериш имконига эга эмас. Бундай тизимни амалга ошириш учун махсус жиҳоз талаб қилинади.
