Хивада велосипедчи Matiz билан тўқнашиб, реанимацияга тушди
0
1975 йилда туғилган Matiz ҳайдовчиси велосипедчи — 1958 йилда туғилган фуқарони уриб юборган. Илк маълумотларга кўра, велосипедчи автомашина билан бир йўналишда ҳаракатланаётган бўлиб, кутилмаганда ҳаракат йўналишини ўзгартириб, йўлни кесиб ўтишга уринган. Бу манёвр ҳайдовчи учун кутилмаган бўлиб, у тўқнашувни олдини олишга улгурмаган.
Тўқнашув натижасида велосипедчи турли даражадаги тан жароҳатларини олган ва шошилинч тарзда реанимация бўлимига етказилган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
