Қозоғистон мураббийи Алиев: “Ўзбекистоннинг ютуғи — бутун Марказий Осиё учун ғурур!”
0
“Ўзбекистонни чин дилдан табриклаймиз. Бу — катта саъй-ҳаракат ва ишончли стратегия натижаси. Бундай натижа бутун халқ учун фахр ва ифтихордир,” — деди Алиев ўз баёнотида.
Қозоғистонлик мутахассис, шу билан бирга, УЕФА таркибида иштирок этишнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди:
“Биз Франция, Бельгия каби жаҳон грандлари билан ўйнаётганимиз — футбол тажрибасини бойитиш, ўйин маданиятини шакллантириш ва юлдузлар билан тўғридан тўғри тўқнашиш имконидир. Мбаппе, Де Брюйне каби футболчиларни Астана аренасида кўриш бизнинг ёшларимиз учун улкан мотивация.”
Унинг фикрича, Қозоғистон УЕФАда иштирок этиш орқали футбол инфратузилмаси, мураббийлар салоҳияти ва рақобатбардошлик даражасини анча юқори босқичга олиб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон 5 июнь куни Беларус терма жамоасига қарши беллашувда 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Айни пайтда қозоғистонликлар Бельгия, Уэльс, Шимолий Македония ва Лихтенштейн терма жамоалари билан бир гуруҳда Жаҳон чемпионати учун йўлланма талашмоқда. Келгуси ўйин 9 июнь куни Шимолий Македонияга қарши ўтказилади.
