Оқ формада майдонга тушамиз: Қатарга қарши курашга тайёрмиз!
0
Мазкур учрашувда ОФК вакиллари томонидан ўйин ташкилотига оид муҳим жиҳатлар — регламент талаблари, матбуот билан ишлаш, маркетинг фаолияти, тиббий кўриклар ҳамда хавфсизлик масалалари бўйича тушунтиришлар берилди. Барча йўналишлар бўйича керакли ахборотлар алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, ўйинда жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши ҳам маълум қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ оқ рангдаги асосий формасида майдонга тушади. Дарвозабонимиз эса қора рангли либосда ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Қатар учрашуви Тошкент вақти билан 18:45 да старт олади. Стадион трибуналарида муҳлисларимизнинг қўллаб-қувватлови жамоамизга янада руҳ ва куч бағишлаши шубҳасиз.
Сиз ҳам оқ формадаги қаҳрамонларимизни қўллаб-қувватланг — катта ўйин қаршисида бирлашайлик!
