Россия ва КХДР ўртасида узоқ тўхтовсиз поезд қатнови тикланади
0
РЖД маълумотига кўра, Пхенян — Москва қатнови ойига икки марта, Хабаровск билан эса ойига бир марта амалга оширилади. Бу сафарлар шубҳасиз, тарихий аҳамиятга эга, чунки Пхенян — Москва йўналиши дунёдаги энг узоқ тўхтовсиз темирйўл йўналишларидан бири ҳисобланади. Давлатлар пойтахтлари ўртасидаги масофа 10 минг километрдан ортиқ бўлиб, йўл вақти қарийб 8 кунни ташкил этади.
Маълумот учун, 2020 йил феврал ойида COVID-19 пандемияси сабабли Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги барча йўловчи темирйўл қатновлари тўхтатилган эди. Ордан тўрт йил ўтиб, энди қатновлар қайта тикланаётгани икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожланаётганидан дарак беради.
Айни пайтда, The Insider манбасига кўра, икки давлат ўртасидаги “Дўстлик кўприги” орқали сўнгги вақтларда Россия армияси эҳтиёжлари учун қурол-яроғ ва турли товарлар ташилиши кузатилмоқда. Бундай фаол темирйўл алоқаси сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириши мумкин.
