84 миллион сўмлик давлат божи ундирилди
0
Қарздор жамиятнинг барча мулклари хатланди, банк ҳисоб рақамлари эса "музлатиб" қўйилди. Бундай кескин чоралар, албатта, жамият раҳбариятини жиддий ўйга солди. Мол-мулкдан айрилиш ва фаолиятнинг тўхтаб қолиш хавфи остида қолган АЖнинг раҳбари зудлик билан қарзни тўлиқ тўлашга қарор қилди.
Ниҳоят, 84 миллион 155 минг сўм давлат божи тўлиқ ундирилиб, белгиланган тартибда давлат бюджетига йўналтирилди. Энг муҳими, бу маблағлар шунчаки ғазнага тушиб қолмади, балки мамлакатимизнинг энг муҳим ижтимоий дастурлари – "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармаларига ҳам тақсимланди. Бу эса, ундирилган ҳар бир сўмнинг аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига, ёшларга ва хотин-қизларга бевосита ёрдам сифатида етиб боришини англатади.
