Фирибгарлар овозингизни ўғирлаб, сохта видеолар яратмоқда!
0
Унинг сўзларига кўра, бу каби фирибгарлик схемаларида ҳужумчилар ўзларини социологик тадқиқот марказлари ёки ижтимоий сўров ташкилотлари вакили сифатида таништириб, фуқароларни узоқ суҳбатга жалб қилишга ҳаракат қилади. Мақсад — шахснинг овозини турли оҳанг ва интонацияларда, шовқинсиз муҳитда камида 20 сония давомида ёзиб олиш.
"Ёзув қанча узун бўлса, товушни сунъий йўл билан шунчалик реал ва аниқ кўчириш мумкин. Бу эса сохта овозли хабарлар, ҳатто одамнинг иштирокидек кўринувчи видеолар тайёрлаш имконини беради", — дейди Дешкина.
Сохта видеолар орқали ишончли фирибгарлик
Энг хавфли жиҳати шундаки, ушбу овозли клонлар сохта видеоёзувлар билан биргаликда ишлатилади. Фирибгарлар Телеграм, WhatsApp ёки бошқа ижтимоий тармоқларда сохта саҳифалар яратиб, сиз билган одамларнинг номидан “сунъий” видео ёки аудио мурожаатлар юбориши мумкин.
Бу каби услублар технологиядан хабардор инсонларни ҳам адаштириши, натижада молиявий ёки шахсий ахборотлар фирибгарлар қўлига тушиши мумкин.
Фирибгарлардан қандай ҳимояланиш мумкин?
- Сизга номаълум рақамдан қўнғироқ қилиниб, узоқ суҳбатга жалб этишса, ҳушёр бўлинг.
- Суҳбатда ўзингизни шубҳали ёки ортиқча маълумот беришга мажбур бўлаётгандек ҳис қилсангиз, суҳбатни дарҳол якунланг.
- Овозли ёки видеохабар орқали сизга нотаниш илтимослар билдирилар экан, унинг ҳақиқийлигига тўлиқ амин бўлмагунча, жавоб берманг.
Технология ривожланмоқда, аммо фирибгарлар ҳам шу билан бирга усулларини такомиллаштирмоқда. Шу сабабли ҳар қандай алоқа воситасида ҳушёрликни йўқотмаслик лозим.
Огоҳ бўлинг, сизнинг овозингиз — фирибгарнинг қуролига айланмасин!
