"Реал" баёнот берд:и: Александр-Арнолд эртага “Реал”да расман тақдим этилади
Маълумотларга кўра, клуб президенти Флорентино Перес янги футболчини шахсан кутиб олади ва томонлар расмий равишда олти мавсумлик шартнома имзолашади. Ушбу келишув натижасида Александр-Арнолд келгуси йилларда “қироллик клуби” таркибини мустаҳкамлаб беришга ҳаракат қилади.
Тақдимотдан сўнг, Трент матбуот марказида оммавий ахборот воситалари ва журналистлар олдида ўз фикрлари билан ўртоқлашади. Бу учрашув орқали футболчи ўзининг янги жамоага бўлган интилишларини очиқ-ойдин баён қилиши кутилмоқда.
26 ёшли англиялик ҳимоячи “Ливерпуль” сафида етукликка етиб, жаҳон футболида ўз номини мустаҳкамлаб улгурган. Унинг “Реал” сафидаги келажаги футбол оламида катта қизиқиш уйғотмоқда. Арнолд жамоага фақатгина тажриба эмас, балки ўйин услубини ҳам бойитишга қодир футболчи сифатида қаралаётгани шубҳасиз.
Европа чемпионлар лигаси, Ла Лига ва бошқа йирик мусобақаларда ғалабага интилган “Реал” учун бу трансфер яна бир муҳим стратегик қадам бўлди.
