“Манчестер Сити” ЖЧ учун рўйхатда Ҳусановга ҳам жой бердими?
0
Ушбу рўйхатда жамоанинг барча асосий юлдузлари қаторида ўзбекистонлик ёш ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўрин олди. Бу ўз-ўзидан мамлакатимиз футбол жамоатчилиги учун катта ифтихордир, чунки Ҳусанов каби ёш иқтидор соҳиби жаҳон футболи саҳнасида ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлади.
Гвардиоланинг танловидан ўрин олган таркибда 30 дан ортиқ футболчи жой олган. Дарвозабонлардан Маркус Беттинелли, Стефан Ортега Морено ва асосий посбон Эдерсон мусобақада жамоани ҳимоя қилади.
Ҳимоя чизиғида Рубен Диаш, Жон Стоунз, Натан Аке, Йосип Гвардиол, Мануэль Аканжи, Рико Льюис, Айт-Нури, Рейс ва эътиборли тарзда Абдуқодир Ҳусановга ҳам жой берилди.
Жамоанинг ярим ҳимоя қаторида Рейндерс, Докю, Родриго, Гюндоган, Бернарду Силва, Савиньо, Нунес, Черки, Эчеверри, Фоден, Бобб, О’Рейлли ва бошқа бир қатор иқтидорлар иштирок этади.
Ҳужум чизиғида эса мухлисларнинг энг катта эътибор марказида бўлиб келаётган Эрлинг Ҳоланд ва Мерган Маммуш жамоа ҳужумини бошқариши кутилмоқда.
Айни пайтда, машҳур инглиз футболчиси Жек Грилиш рўйхатдан ўрин олмади. Айрим маълумотларга кўра, Грилиш тез орада “Манчестер Сити”дан кетиши мумкин ва бу унинг трансфер бўйича кейинги фаолияти ҳақида турли миш-мишларга сабаб бўлмоқда.
Манчестер Сити бу йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида асосий фаворитлардан бири сифатида кўрилмоқда. Гвардиола бошчилигидаги жамоа барча фронтларда юқори мақсадлар учун кураш олиб боришга тайёр эканини таркиб орқали ҳам яна бир бор намойиш этди.
