Ҳиндистонлик сайёҳлар сони Ўзбекистонда 35%га ошди
0
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳинд сайёҳлар сони 6 минг нафарга ёки 35,6 фоизга кўпайган.
Жорий йилнинг биринчи тўрт ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган ҳиндистонлик фуқаролар мақсадларига кўра қуйидагича тақсимланди:
• саёҳат — 13 937 киши
• хизмат сафари — 5 959 киши
• таълим — 2 540 киши
• қариндошларникига ташриф — 203 киши
• тижорат мақсадида — 8 киши
• даволаниш — 2 киши
