"Милан" Хави Герра учун яна юқори таклиф тайёрламоқда
0
Бироқ "Валенсия" раҳбарияти ушбу таклифни рад этди. Чунки клуб ўзининг асосий истеъдодларидан бири бўлган Герра учун камида 30 миллион евро атрофида маблағ сўраётгани маълум бўлди. Қизиғи шундаки, агар трансфер амалга ошса, мазкур суммадаги маблағнинг 30 фоизи футболчининг илгариги клуби "Вильярреал"га тегади. Чунки Хави 2019 йили ёшлар жамоасидан айнан "Валенсия"га ўтган эди.
Маълумотларга кўра, "Милан" Герра учун музокараларни тўхтатиш ниятида эмас. Клубнинг спорт директори ва раҳбарияти футболчини сотиб олиш учун иккинчи ва анча юқори таклифни тайёрламоқда. Бунинг ортида Хави Геррани келажакда жамоанинг муҳим фигурасига айлантириш режаси ҳам ётади.
Эътиборлиси, Хави Герра ўтган мавсум "Валенсия" таркибида Ла Лигада 36 та ўйинда иштирок этди, 3 та гол ва 3 та голли узатма билан ўзини кўрсата олди. Бу кўрсаткичлар ёш ярим ҳимоячи учун катта натижа бўлиб, унинг ривожи ва салоҳиятини яққол намоён қилмоқда.
Айни пайтда футболчи Испания терма жамоасининг ёшлар таркибида Европа чемпионатида иштирок этяпти. Унинг "Валенсия" билан амалдаги шартномаси эса 2027 йилгача мўлжалланган.
