Самарқандда чиқинди қабул қилиш тарифлари кескин оширилди
0
Унга кўра, энди чиқинди ташловчи ташкилот ва фуқаролар янги тарифлар асосида тўлов қилишларига тўғри келади. Қарор иловасида қайд этилишича, чиқиндиларни қабул қилиш нархи 1 метр квадрат учун ҚҚСсиз 16 433 сўмни, ҚҚС билан эса 18 405 сўмни ташкил этади.
Шунингдек, 1 тонна чиқинди учун белгиланган нарх ҚҚСсиз 39 886 сўм, ҚҚС билан эса 44 672 сўм қилиб белгиланган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, нархлар инфляция, хизмат кўрсатиш харажатлари ҳамда полигонлар инфратузилмасини янгилаш зарурати билан боғлиқ ҳолда қайта кўриб чиқилган.
Янги тартиб қарор эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирган бўлиб, Самарқанд вилоятидаги барча чиқинди ташловчи субъектлар ушбу тарифларга риоя қилишлари талаб этилади.
Мазкур ўзгариш аҳолини чиқиндиларни саралаб ташлаш, қайта ишлашга йўналтириш ва экологик маданиятни ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.
