Покистонлик TCS Ўзбекистонда логистика маркази очиши мумкин
0
Марказ Навоий ёки Термезда жойлашиши мумкин. Бу масала Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раис ўринбосари Аъъзам Тўхтаев ва TCS раҳбарияти ўртасида муҳокама қилинди.
Томонлар "Покистон – Ўзбекистон – ЕОИИ мамлакатлари" йўналишида пилот логистик йўналишни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон, шунингдек, электрон тижорат ва рақамли логистика соҳасида ҳам ҳамкорлик қилишни таклиф қилди. Учрашув якунида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
