Добавить новость
ru24.net
World News
Июль
2025

Фарғонада ошхона 2,87 млрд сўмлик газ ўғирлагани аниқланди

0
Фарғонада умумий овқатланиш нуқтаси 2,87 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган, деб UPL.uz хабар берди.
“Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати маълум қилишича, газ таъминотига ноқонуний уланиш ҳолати аниқланган.

Фарғона вилояти “Ўзэнергоинспекция” бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказди. Уларнинг давомида Дангарин туманида жойлашган “X.Q.K.” хусусий корхонасига тегишли умумий овқатланиш нуқтаси текширилди.

Текширувда маълум бўлишича, ошхонанинг барча газ жиҳозлари газ ҳисоблагич уланмасидан четлаб ўтиб, яширинча газ тармоғига уланган.

Бу ҳолат орқали газ таъминотчи ташкилотга етказилган зарар 2 миллиард 887 миллион сўм деб баҳоланди.

Барча материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса