Ўзбекистонда 40-50 йиллик автомашиналардан воз кечиш таклиф қилинди
0
«Ёши 40–50 йил бўлган автомашиналарни эксплуатациядан чиқариш — жуда тўғри ташаббус. Ҳатто 25–30 йиллик машиналарни чеклаш ҳам нотўғри эмас, деб ўйлайман. Фақатгина уларни алмаштириш учун қулай шартлар бўлиши керак», — деди Қодиров.
Шунингдек, у ҳаракат тезлигига чекловларни жойлашув, вақт ва эҳтиёжга қараб белгилашни ҳам таклиф қилди.
«Масалан, аҳоли яшамайдиган йўлларда, масофа катта бўлган автомагистралда 130 км/соатда юриш нимага мумкин эмас?» — дея савол қўйди депутат.
