Банкларда олтин қуймалар қайта сотувга чиқди
3-октябрь куни қайд этилган олтин қуймалар танқислигидан сўнг, Тошкентдаги банклар уларни яна харид қилишни бошлади. 8-октябрь ҳолатига кўра, бир қанча пойтахт банкларида турли оғирликдаги олтин қуймалар мавжудлиги маълум бўлди, деб ёзмоқда Курсив медиа сайти.
Хусусан, Яккасарой туманидаги Халқ банки филиалида 154 дона 5 грамли, 29 дона 10 грамли, 98 дона 20 грамли, 46 дона 50 грамли ва 49 дона 100 грамли қуймалар бор. Капиталбанк (ОПЕРУ)да эса 29 та 5 граммли, 29 та 10 грамли, 35 та 20 грамли ва 1 та 50 грамли қуймалар мавжуд. Асака банкнинг "Автотранспорт" филиалида 24 та 5 грамли, 27 та 10 грамли ва 23 та 20 грамли қуймалар мавжуд.
Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам оз миқдорда Қуймалар мавжуд:
Қорақалпоғистон: 5, 10 ва 20 грамли жами 5 та қуйма;
Андижон: 2 та 50 грамли қуйма;
Бухоро: 4 та 50 грамли қуйма;
Қашқадарё: жами 10 та қуйма (10 грамли, 20 грамли, 50 грамли);
Наманган: 15 та қуйма, асосий оғирликлар — 10 грамли, 20 грамли, 50 грамли;
Сурхондарё: 2 та қуйма (5 грамли, 50 грамли);
Фарғона: 2 та 50 грамли қуйма;
Навоий: 20 грамли ва 50 грамли оғирликдаги 2 та қуйма.
Қуймалар нархи оғирлигига қараб қуйидагича белгиланмоқда:
5 грамли — 7,9 млн сўм
10 грамли — 15,8 млн сўм
20 грамли — 31,6 млн сўм
50 грамли — 79,1 млн сўм
100 грамли — 158,4 млн сўм