Ўзбекистон беш мамлакат армияси билан ҳарбий тайёргарлик машғулотларини бошлади
0
“Каттақўрғон” полигонида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбойжон мудофаа вазирликлари бўлинмалари иштирокида йирик ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди.
14 октябр куни “Бирлик – 2025” минтақавий биргаликдаги ўқувининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган энг йирик ҳарбий машғулотлардан бири ҳисобланади.
Ушбу ўқувнинг асосий мақсади – давлатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш ва замонавий геосиёсий таҳдидларга биргаликда қарши туришдир. Машғулот давомида артиллерия, учувчисиз учиш аппаратлари, зирҳли техника ва бошқа замонавий қуроллардан самарали фойдаланиш кўзда тутилган.