Добавить новость
ru24.net
World News
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

“Манчестер Сити” Эллиот Андерсон учун 87 миллион евро тайёрлади

0

“Манчестер Сити” клуби ёшлар сиёсатини давом эттирмоқда. Жамоа раҳбарияти 20 январда Абдуқодир Ҳусановни олиб келиши билан бошланган авлодлар алмашинуви жараёнини янада фаоллаштирмоқчи.

Маълумотларга кўра, Хосеп Гвардиола сўнгги мавсумларда катта ютуқларга эришган, аммо ёши катта бўлган ўйинчилар ўрнини аста-секин янги авлод билан тўлдиришни мақсад қилган. Испаниялик мураббийнинг навбатдаги эътиборига тушган ном – “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон бўлди.

Transfer News Live ва Daily Express манбаларига кўра, “шаҳарликлар” раҳбарияти 22 ёшли англиялик истеъдод учун тахминан 87 миллион евро сарф этишга тайёр. Бу сумма “Ноттингем Форест” учун катта таклиф саналади, аммо улар ҳозирча ўйинчини сотиш масаласида шошилмаяпти.

Андерсон бу йил сентябр ойида Англия терма жамоаси сафида дебют қилган бўлиб, уни олиш осон бўлмаслиги айтилмоқда. “Манчестер Сити” унинг учун трансфер бозорида “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” каби кучли рақиблар билан беллашишига тўғри келади.

Маълумот учун, Эллиот Андерсон илгари “Ньюкасл Юнайтед” академиясида тарбияланган ва 2024 йил ёзидан буён “Ноттингем Форест” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Марказий ярим ҳимоячи билан клуб ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Transfermarkt экспертлари унинг бозор қийматини 32 миллион евро деб баҳоламоқда, аммо Гвардиола унда катта потенциал кўрмоқда.

“Сити”даги ислоҳотлар шундан далолат берадики, Гвардиола жамоани келажак учун қайта қурмоқда. Абдуқодир Ҳусанов билан бошланган бу йўналиш Эллиот Андерсон каби ёш ва фаол футболчилар билан давом этиши кутилмоқда.

Шундай қилиб, “Манчестер Сити” ёзги трансфер ойнасида яна бир ёш истеъдод учун курашга киришди — бу кураш нафақат молиявий, балки стратегик жиҳатдан ҳам муҳим аҳамият касб этади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса