Добавить новость
ru24.net
World News
Октябрь
2025

Ҳарри Магуайр АПЛ 8-турининг энг яхши футболчиси бўлди

0

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Ҳарри Магуайр Англия чемпионати саккизинчи турининг энг яхши футболчиси деб танланди.

Магуайр якшанба куни Премер-лига доирасидаги “Ливерпул”га қарши учрашувда майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. “Манчестер Юнайтед” меҳмонда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Магуайр ғалаба тўпини киритди.

Ҳарри Магуайрнинг амалдаги шартномаси “Манчестер Юнайтед” билан 2025/2026-йилги мавсум охиригача мўлжалланган. Аввалроқ, 32 ёшли футболчи шартномани узайтириш учун маошини қисқартиришга тайёр экани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Магуайр фаолияти давомида кўп бора интернет мемларига сабаб бўлди. Машҳур футболчи Уэйн Руни унинг босим остида ишлашига қойил қолганини билдирган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса