“Ливерпул” Салаҳни 2025 йилгача жамоада сақлашга қарор қилди
0
Моҳамед Салаҳ сўнгги пайтларда кучли спорт формасини кўрсата олмаяпти ва танқидлар кўпайди. Шу сабабли, “Ливерпул” Салаҳни ёзда ёки ҳатто қишда сотиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.
Euro-football.ru маълумотига кўра, “Ливерпул” Салаҳни трансфер қилишни режалаштирмаяпти. Клуб раҳбарияти нафақат қишки, балки ёзги трансфер ойнасида ҳам футболчини сақлаб қолмоқчи.
Клуб Салаҳга ўз келажагини мустақил ҳал қилиш имконини бермоқда, чунки у жамоада муҳим ўрин тутади. Шу боис, Салаҳ фақат ўзи хоҳлаган тақдирда клубни тарк этиши мумкин.
Моҳамед Салаҳ 33 ёшда. Унинг “Ливерпул” билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.
