Добавить новость
ru24.net
World News
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

“OpenAI бастакор бўляпти” — энди сунъий интеллект қўшиқ ёзади

0

Сунъий интеллект энди сўз ва сурат билан чекланмайди — у энди қўшиқ ёзишни ҳам ўрганмоқда. OpenAI компанияси мусиқа яратиш бўйича янги платформа устида ишлаётгани маълум бўлди.

Бу лойиҳа доирасида OpenAI дунёнинг энг нуфузли санъат мактабларидан бири — Julyard институти билан ҳамкорлик қилмоқда. Мақсад — сунъий интеллектни мусиқани чуқур тушунишга ўргатиш. Мутахассислар балларни изоҳлаб, тизимни ҳақиқий композиторлар каби “фикрлаш”га яқинлаштиришмоқда.

Янги тизим нолдан мусиқа басталай олади, мавжуд қўшиқларга эса янги овозлар, чолғу ёки эффектлар қўша олади. Масалан, вокал трекка оркестрлаш элементларини автоматик тарзда қўшиш ёки оддий оҳангни тўлиқ композисияга айлантириш имконини беради.

Экспертлар бу лойиҳа OpenAI 'ни мусиқий СИ бозорида янги босқичга олиб чиқишини айтмоқда. Ҳозирча бу соҳада Suno ва Udio каби лойиҳалар етакчилик қилмоқда, аммо OpenAI 'нинг имкониятлари ва ресурслари бу рақобатни ўзгартириши кутилмоқда.

Техник жиҳатлар ҳозирча сир тутилмоқда. Хизмат ChatGPT ёки Sora каби маҳсулотларга интеграция қилинадими ёки алоҳида платформа сифатида чиқадими — номаълум. OpenAI вакиллари бу борада изоҳ беришдан тийилган.

Эслатиб ўтамиз, компания илгари ҳам шу йўналишда ишлаган: 2019 йилда МuseNet номли инструментал мусиқа яратувчи тизим, 2020 йилда эса Jukebox — сўз ва овоз билан тўлақонли қўшиқлар яратадиган сунъий интеллектни тақдим этган эди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса