Добавить новость
ru24.net
World News
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

Ўзбекистон қайси давлатлар билан энг кўп савдо қилмоқда?

0

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 59,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Мазкур даврда мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорлари орасида Хитой ва Россия анъанавий равишда етакчилик қилмоқда. Хитой билан савдо ҳажми 11,4 миллиард долларга, Россия билан эса 9,4 миллиард долларга тенг бўлган.

Учинчи ўринда 3,5 миллиард долларлик савдо ҳажми билан Қозоғистон қайд этилган. Кейинги ўринларда Туркия (2,2 миллиард), Корея Республикаси (1,3 миллиард), Афғонистон (1,1 миллиард) ва Франция (1,1 миллиард) жойлашган. Шунингдек, Ҳиндистон (961 миллион), Германия (957 миллион) ва Бирлашган Араб Амирликлари (937 миллион) ўнликни тўлдирган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Ўзбекистон ташқи савдо географияси сезиларли даражада кенгайди. Мамлакат нафақат анъанавий ҳамкорлар билан, балки янги бозорлар — Европа ва Осиё давлатлари билан ҳам фаол иқтисодий алоқалар ўрнатмоқда.

Экспертлар фикрича, ташқи савдо айланмасининг бундай ҳажмда сақланиб қолиши Ўзбекистон иқтисодиёти учун ижобий сигнал бўлиб, ишлаб чиқариш, логистика ва экспорт салоҳиятининг ўсиб бораётганини кўрсатади.

Шунингдек, импорт таркибида саноат ускуналари ва технологик жиҳозлар улуши юқори бўлиб қолаётгани, бу эса модернизация жараёнларининг фаоллашганидан далолат беради.

Таҳлилларга кўра, йил якунига қадар ташқи савдо ҳажми 65 миллиард доллардан ошиши мумкин.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса