Добавить новость
ru24.net
World News
Октябрь
2025

Қозоғистонда терактнинг олди олинди

0

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Олмаота шаҳрида терактнинг олдини олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Жиноятни амалга оширишга тайёргарлик кўраётган террорчилик гуруҳида беш нафар чет эллик шахс борлиги аниқланган. Улар терактга тайёргарлик босқичида қўлга олинди.

Сентябр ва октябр ойларида терроризмни тарғиб қилишда гумон қилинган саккиз нафар Қозоғистон фуқароси ҳибсга олинган. Сўнгги икки ой ичида олти киши террорчилик ва экстремистик жиноятлар учун суд томонидан айбдор деб топилган.

"Йил бошидан буён шу каби жиноятлар учун 89 нафар шахс, жумладан, олти нафар чет эллик жавобгарликка тортилади", — дейилади Миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотида. Эслатиб ўтамиз, жорий йил сентябр ойининг бошида Ўзбекистонда 20 нафар бузғунчи ташкилот тарафдорлари устидан ҳукм ўқилган эди.

Уюшма аъзолари портловчи моддалар ва заҳарли воситаларнинг хусусиятларини ўрганган. Уларнинг тўрт нафари Сурияга бориб, у ердаги террорчилик гуруҳлар сафига қўшилишга муваффақ бўлган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса