Добавить новость
ru24.net
World News
Октябрь
2025

Бавария барча даврларнинг рекордини янгилади

0

Бавария жамоаси ғалабали сериясини давом эттириб, янги рекорд ўрнатди. Чоршанба куни Мюнхен клуби Германия Кубогининг сафардаги учрашувида Кёльн жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Бундай натижа Венстон Компани жамоаси учун мавсум бошлангандан бери кетма-кет 14-ғалаба бўлди. Бу Европанинг бешта кучли чемпионати тарихи учун мутлақ рекорд саналади.

Олдинги рекорд эгаси 1992-йилда мавсумни 13 та кетма-кет ғалаба билан бошлаган Милан жамоаси эди. 1-ноябр, шанба куни Бавария навбатдаги учрашувни ўтказади, бу сафар рақиб Леверкузеннинг Байер жамоаси бўлади.

Бундеслига турнир жадвалида Мюнхен клуби 8 турдан сўнг 24 очко ва 30:4 тўп фарқи билан биринчи ўринда бормоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса