Добавить новость
ru24.net
World News
Ноябрь
2025

Оғир наркожиноятлар учун 20 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

0

Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши курашда янги ва қатъий чоралар жорий этилмоқда, деб хабар берди расмий манбалар.

Янги қонунга кўра, оғир турдаги наркожиноятлар — жумладан, наркоуюшма ташкил этиш, трансчегаравий ёки онлайн тарқатиш, ноқонуний нарколаборатория фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб наркотик моддаларни муомалага киритиш учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

Шунингдек, жамоат жойларида гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилган шахсларга 15 суткагача маъмурий қамоқ чораси қўлланиши мумкин.

Вояга етмаганлар ва ёшлар иштирокида содир этилган ҳар қандай наркожиноят оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади. Таълим муассасалари, талабалар ётоқхоналари ёки болалар оромгоҳлари ҳудудида наркотик тарқатиш ҳолатларига нисбатан ҳам жавобгарлик кучайтирилади.

Янги чора-тадбирлар мамлакатда наркожиноятларни камайтириш, ёшларни ҳимоя қилиш ва жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлашни мақсад қилади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса