Добавить новость
ru24.net
World News
Ноябрь
2025

Тошкент шаҳрида хонадонда ёнғин содир бўлди

0

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, Олмазор туманида ёнғин содир бўлди. Жорий йилнинг 7 ноябр куни соат тахминан 18:40да бошқарма диспетчерларига ушбу ҳодиса ҳақида хабар келиб тушган.

Ёнғин пойтахтнинг Олмазор туманидаги "Шифокорлар" маҳалласида жойлашган хонадонда юз берган. Воқеа жойига 9 дақиқа ичида ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, оловга қарши курашни бошлаган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин тўлиқ соат 19:12да бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Ёнғин натижасида хонадоннинг 30 квадрат метр майдони, шунингдек, маиший техника ва мебеллар зарар кўрган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса