Ювентус Йылдыз билан келишувга эриша олмаяпти
0
Амалдаги шартномага кўра, Йылдыз йилига 1,7 миллион евро маош олади. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, "Ювентус" унга мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилган, бироқ Йылдыз ўзини бу нархдан юқорироқ баҳоламоқда.
Шу сабабли янги шартнома бўйича музокаралар вақтинча тўхтатилди. 2025/2026 йилги мавсумда Йылдыз барча клуб турнирларида 18 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва яна 6 та голли узатма амалга оширди.
20 ёшли футболчининг трансфер бозоридаги қиймати 75 миллион евродан иборат. Амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Клуб уни яна бир йилга узайтиришни режалаштирмоқда.
