Добавить новость
ru24.net
World News
Ноябрь
2025

Россия ва Перу дуранг ўйнади: ўзбек ҳакамлари ишлади

0

Россия ва Перу ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди. Учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди: бош ҳакам Фирдавс Норсафаров, ёрдамчилари Алишер Усмонов ва Ислом Азимов.

Ўйинда жамоалар бир неча хавфли вазиятлар яратишди, бироқ ҳисоб тенглигича қолди. Ўйиннинг бошида Россия терма жамоаси ташаббусни қўлга олди ва тўпни кўпроқ назорат қилди.

20-дақиқада Александр Головин Алексей Миранчукнинг узатмасини голга айлантирди. Бу вазият Перунинг дарвозабони Педро Галесенинг тўпни нотўғри узатиши оқибатида юзага келди ва биринчи бўлимнинг ҳал қилувчи ҳолати бўлди.

Иккинчи бўлимда Перу жамоаси ўйинни мувозанатга келтириб, қарши ҳужумларда фаоллик кўрсатди. Шу билан бирга, Россия ҳимоячилари қанот ва марказни ишончли тарзда ёпиб қўйишди.

81-дақиқада Перу ажойиб гол билан ҳисобни тенглаштирди. Алекс Валера 35 метрдан пастдан зарба йўллаб, дарвоза тўрини ишғол қилди ва жамоасини ўйинга қайтарди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқалари муросасиз курашда ўтди. Россия стандарт вазиятлардан икки марта хавфли ҳужум уюштирди, бироқ дарвозабон Педро Галес бу сафар ишончли ҳаракат қилди.

Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси учрашув давомида юқори сифатли бошқарувни амалга оширди, кўрсатилган сариқ карточкалар адолатли бўлиб, деярли ҳеч қандай эътирозларга сабаб бўлмади. Учрашувга қўшимча 6 дақиқа вақт қўшилган бўлсада, ҳисоб ўзгармади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса