Месси тасодифан севишганларни учратди
Шу лаҳзада уларнинг ёнидан Лионель Месси ва унинг қўриқчилари ўтиб кетишади. Севишганлар юлдузли футболчини кўриб, ҳайратда қотиб қолишади ва фақат унинг ортидан қараш билан чекланади.
Маълумотларга кўра, видео 9-ноябр куни кечқурун, кўчалар бўш пайтда олинган. Эслатиб ўтамиз, Месси яқинда кутилмаганда "Барселона" стадиони билан танишган эди.
Айни вақтда аргентиналик юлдуз "Интер Майами" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Месси яна "Барселона"га қайтиши мумкин, аммо бу борада айрим ноаниқликлар мавжуд.
