Добавить новость
ru24.net
World News
Ноябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Сибир сувини Ўзбекистонга йўналтириш лойиҳаси янгидан кўриб чиқилмоқда

0

Россия Фанлар академияси йиллар давомида тўхтаб қолган улкан ғояни қайта жонлантирмоқда — Об дарёси оқимининг бир қисмини Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон томонга йўналтириш имкони яна бир бор илмий муҳокама марказига чиқди. Бу ҳақда РБК маълум қилди.

Асосий мақсад — қўшни минтақаларда ортиб бораётган сув танқислиги, чўлланиш хавфи ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни юмшатиш. Совуқ уруш йилларида таклиф этилган “Сибир дарёларини буриш” лойиҳаси бугунги замон шароитига мослаштирилган ҳолда қайта кўриб чиқилмоқда. Энди очиқ каналлар эмас, балки замонавий ёпиқ босимли қувурлар тизими орқали сув етказиш имкони муҳокамада.

Октябр ойида бўлиб ўтган Россия Фанлар академиясининг ер тўғрисидаги фанлар бўлими йиғилишида бу йўналишдаги стратегия, хавф ва имкониятлар атрофлича муҳокама қилинди. Олимлар трансчегаравий сув тақсимоти, иқлим ўзгариши таъсири ва Марказий Осиё мамлакатларининг келгуси ривожига таъсирини ҳам таҳлил қилиш зарурлигини таъкидлади.

Сув муаммолари институти илмий директори Виктор Данилов-Данилян бу йўналишда давлат грантлари орқали илмий-тадқиқот ишларини молиялаштиришни таклиф этди. Муҳокамаларда иккита асосий сценарий илгари сурилди:

  1. Об дарёси сувини Қозоғистон–Ўзбекистон чегарасидаги Орол минтақасига йўналтириш;

  2. Печора ва Шимолий Двина оқимларини Волга ҳавзасига узатиш имконини ўрганиш.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, бундай кенг кўламли гидротехник ечимлар нафақат Россия, балки Марказий Осиёдаги сув балансига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Тақдим этилган концепциялардан бири — 2100 км узунликдаги етти йўналишли ёпиқ босимли қувур қурилиши. Ҳисоб-китобларга кўра, биринчи босқичнинг ўзи йилига камида 5,5 млрд куб метр сув етказиб бериши мумкин. Агар эҳтиёж ортадиган бўлса, бу ҳажмни уч-тўрт баравар кўпайтириш имкони бор. Шунга қарамай, “Полипластик” компанияси бундай йирик лойиҳаларнинг ташаббускори эмаслигини ва уларнинг таклифлари илмий характерга эга эканини маълум қилди.

Академик Роберт Нигматулин Марказий Осиёдаги сув ва энергия танқислиги жадал кучайиб бораётганини таъкидлади. Унга кўра, Об дарёси оқимининг ҳатто озгина қисми ҳам (йилига 20–70 куб км) минганига кўмак бериши, шу билан бирга Арктикага иссиқлик юкини камайтириши мумкин.

Бироқ лойиҳанинг ўта қимматлиги жиддий муаммо бўлиб турибди. “ИЭС Инжиниринг ва Консалтинг” компанияси ҳисобларига кўра, лойиҳани амалга ошириш камида 100 миллиард доллар талаб қилади, қурилиш муддати эса ўн йилдан кам бўлмайди. Мисол сифатида Ливиядаги Буюк сунъий дарё ва Калифорния акведуклари келтирилди.

Эслатиб ўтамиз, СССР даврида ҳам Сибир сувларини Марказий Осиёга йўналтириш лойиҳаси 20 йил муҳокама қилинган, аммо 1986 йилда иқтисодий самарадорлик паст деб топилиб, расман тўхтатилган эди.

Ҳозир эса глобал иқлим ўзгариши, сув ресурсларининг қисқариши ва Оролбўйи минтақасидаги экологик танглик сабаб бу ғоя яна кун тартибига қайтди. Олимлар эса лойиҳани амалий ёки амалий эмаслиги борасида аниқ илмий хулоса бериш учун кенг кўламли тадқиқотлар зарурлигини таъкидлашмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса