Умтити Гризманнинг "Барселона"даги муваффақиятсизлиги ҳақида гапирди
Собиқ "Барселона" ҳимоячиси Самуэль Умтити Антуан Гризманнинг каталон клубидаги муваффақиятсиз фаолияти борасида фикр билдирди. "Кўк-анорранглилар" ҳужумчини 2019 йилда Мадриднинг "Атлетико" клубидан 120 миллион евро эвазига сотиб олишган эди.
Аммо юлдузли француз янги жамоасида ўзини кўрсата олмади ва охир-оқибат "матрасчилар" сафига қайтди. "Нега Гризманн "Барселона"да муваффақиятга эриша олмади?
Ростини айтсам, бу саволга жавоб бериш қийин. Мен уни яхши биламан, аммо баъзи нарсалар ҳақида гапирмаслик яхшироқ.
Менимча, ҳаммаси яхши бўлиши керак эди, чунки Антуан ақлли футболчи, у доим жамоа учун ишлайди. Унда муваффақият қозониш учун барча имкониятлар бор эди.
Бунинг сабаблари муҳит, мураббийлар ва бошқа омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин", – деди Умтити Barca Universal нашрига берген интервьюсида. Антуан Гризманн "Барселона" сафида 102 ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол урди ва 17 та голли узатма амалга оширди.
