"Манчестер Юнайтед" Зиркзега ижара имкониятини таклиф қилмоқда
“Рома” клуби “Манчестер Юнайтед”га тегишли ҳужумчи Жошуа Зиркзега қизиқиш билдирмоқда. Il Messaggero ахборотига кўра, Англия клуби футболчини январ ойида ижарага беришга тайёр, аммо фақат 25 миллион евро миқдоридаги сотиб олиш шарти билан.
Римликлар ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган ва молиявий жиҳатдан мақбул келишувга эришишга умид қилмоқда. Зиркзе 2024 йил ёзида “Болонья”дан 42,5 миллион евро эвазига “Юнайтед”га ўтган эди.
У жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида тўртта ўйинда майдонга тушган, бироқ ҳали гол ёки ассист қайд эта олмаган.
