Добавить новость
ru24.net
World News
Ноябрь
2025

Ўзбекистонда ҳунармандлар сони кескин ошгани маълум бўлди

0

Ўзбекистонда қанча ҳунарманд фаолият юритаётгани маълум қилинди. Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил 1 октябр ҳолатига мамлакат бўйлаб 22 100 та ҳунарманд рўйхатдан ўтган. Бу рақам миллий ҳунарларга бўлган қизиқиш ва ички бозорда қўл меҳнатининг аҳамияти ошиб бораётганини кўрсатади.

Ҳудудлар кесимида натижалар қуйидагича:

Тошкент шаҳри – 2 964 та ҳунарманд билан етакчи.

Фарғона вилояти – 2 743 та.

Самарқанд – 2 179 та.

Андижон – 2 058 та.

Наманган – 2 024 та.

Хоразм – 1 982 та.

Тошкент вилояти – 1 731 та.

Бухоро – 1 434 та.

Қашқадарё – 1 427 та.

Қорақалпоғистон – 981 та.

Жиззах – 923 та.

Сурхондарё – 786 та.

Сирдарё – 449 та.

Навоий – 419 та.

Умумий манзара шуни кўрсатадики, ҳунармандчилик нафақат анъанавий қадрият, балки иқтисодий имконият сифатида ҳам тез ривожланмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса