Энсо Фернандеснинг "Челси"даги орзуси
0
Ўтган мавсумда у Лондон клубига Конференциялар лигаси ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга ёрдам берди. "Челсидаги орзуйим?
Жамоа билан Чемпионлар лигаси ёки Премьер-лигада ғолиб бўлишни хоҳлайман. Бу ютуқлар клубимиз учун нақадар муҳимлигини биламиз", – деди Фернандес The Touchline нашрига берган интервьюсида.
"Челси" жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида 11 турдан сўнг турнир жадвалида учинчи поғонани эгаллаб турибди. Жамоа 22-ноябр куни сафарда "Бёрнли"га қарши баҳс олиб боради.
