Рэшфорд жорий мавсумда 15 голга ҳисса қўшди
0
Рэшфорд жорий мавсумда "Барселона" ва Англия терма жамоаси учун жами 15 самарали ҳаракатни амалга оширди: 7 та гол ва 8 та голли пас. Англия терма жамоаси саралаш босқичида барча 8 ўйинда ғалаба қозониб, умумий 22:0 ҳисобида рақибларини мағлуб этди.
Маркус Рэшфорд мавсум охиригача "Манчестер Юнайтед"дан "Барселона"га ижарага олинган бўлиб, каталонлар уни 30 миллион еврога сотиб олиш имкониятига эга.
