Добавить новость
ru24.net
World News
Ноябрь
2025

ФИФА ижтимоий тармоқлардаги ҳақоратлар бўйича Интерполга мурожаат қилди

0
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ижтимоий тармоқлардаги ҳақоратлар бўйича Интерполга мурожаат қилди. Бу ҳолат ФИФА томонидан ишлаб чиқилган Ижтимоий тармоқларда ҳимоя қилиш хизмати (SMPS) ёрдамида аниқланган.

2025-йил давомида SMPS орқали 30 мингдан ортиқ ҳақоратли ҳолатлар аниқланган. "Бизнинг хабаримиз аниқ: бизнинг ўйинимизда зўравонликка ўрин йўқ.

ФИФА аъзо ассотсиатсиялар, конфедератсиялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ҳуқуқбузарларни жавобгарликка тортишни давом эттиради", – деди ФИФА президенти Жанни Инфантино ташкилот матбуот хизмати орқали берган баёнотида. Шунингдек, 11 та иш Аргентина, Бразилия, Франция, Польша, Испания, Буюк Британия ва АҚШдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

SMPS ишга туширилганидан бери 65 мингдан ортиқ ҳақорат ҳолатлари аниқланган. Инфантино таъкидлашича, ФИФА ўзи ҳам ҳуқуқбузарларга қарши чора кўради, шу жумладан, футбол ўйинларига ташрифни тақиқлашгача бўлган жазо чораларини қўллашни режалаштирган.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса