Фернандеш: "Португалия ҳали ўсишни давом эттириши керак"
0
Тўп билан ўйнашда бизда ривожланиш учун кўпроқ имкониятлар бор, ҳимоя пайтидаги ўйиндан кўра. Майдоннинг охирги учдан бир қисмида тўпни йўқотган пайтимизда рақибга қарши ҳужумга ўтишга имконият бермаслик учун тезроқ жавоб қайтаришимиз зарур.
Айни шу омиллар Ирландия ва Венгрия билан ўйинларда бизга муаммо туғдирган эди. Бу жиҳатларни яхшилашимиз лозим", деди Бруну ўйиндан кейин.
Португалия терма жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, 2026-йилги Жаҳон чемпионатига йўл олди.
