20 ноябрь олтин қуймаларнинг сотув нархлари эълон қилинди
0
Ўзбекистон Марказий Банки томонидан ўлчовли олтин қуймаларнинг 20 ноябрдаги сотув нархлари эълон қилинди.
1 грам олтин нархи олдинги қийматга нисбатан 10 400 сўмга ошган.
Ўлчовли олтин қуймаларнинг нархлари қуйидагича:
5 грам — 8 127 000 сўм.
10 грам — 16 254 000 сўм.
20 грам — 32 509 00 сўм.
50 грам — 81 271 000 сўм.
100 грам — 162 543 000 сўм.
Ўлчовли олтин қуймаларни Ўзбекистондаги барча банкларнинг офисларидан харид қилиш мумкин.
Эслатма: Банк офисига боришдан олдин олтин қуймалар мавжудлигини аниқлаштириб олиш ёдингиздан чиқмасин. Олтин нархи жадал суръатда ошиб бораётганлиги сабабли сотувларнинг ҳажми ҳам ортган. Кўплаб банк офисларида олтин қуймаларнинг тугаб қолиш эҳтимоли мавжуд.
