Доннарумма: "Тонали менга гол ура олмайди"
Доннарумма италиялик журналистларга Тоналига гол уришга йўл қўймаслигини айтди. "Биз суҳбатлашдик ва у менга гол уришини ваъда қилди.
Аммо мен унга бу содир бўлмаслигини айтдим. Ҳазилларни бир четга қўядиган бўлсак, "Сити" учун бу сафар жуда қийин ўйин бўлади, айниқса меҳмон ўйинида," – деди Доннарумма derbyderbyderby.it нашрига.
Таъкидлаш жоизки, ушбу мавсумда Англия Премьер-лигасида Сандро Тонали ҳали гол урмаган.
