Онана "Манчестер Юнайтед"га қайтишни хоҳлайди
Унинг ўрнини "МЮ" дарвозасида Бельгия терма жамоаси дарвозабони Сенне Ламменс эгаллади. Клуб раҳбарияти Ламменсни узоқ йиллар давомида асосий дарвозабон сифатида кўрмоқда.
Шунга қарамай, The i Paper Sport нашри хабарига кўра, 29 ёшли Онана ижарадан қайтгач, асосий таркибда ўрин учун курашмоқчи. "Трабзонспор" сафида ўтказган саккизта ўйинда Онана етти гол ўтказиб юборди ва уч учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
