Валенсия дербида ғалаба қозониб, хавф зонасидан узоқлашди
Одатдагидек, бу ўйин муросасиз ва курашга бой бўлди, лекин "Валенсия"нинг устунлиги сезилди. Айнан "кўршапалаклар" танаффусдан кейин хавфли вазиятлар яратишни бошлади.
52-дақиқада Андре Алмейда тўпни дарвоза устунига йўллади. Тез орада Диего Лопес рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо VAR узоқ текширув натижасида офсайд борлигини аниқлади.
Ниҳоят, 79-дақиқада Уго Дуро ўзининг чиройли "ўзини ташлаб" зарбаси билан гол уриб, ҳисобни 1:0 кўринишига олиб келди. Бу гол нафақат муҳим, балки эстетик жиҳатдан ҳам ажойиб бўлди.
Мазкур ғалаба "Валенсия"га 13 очко билан 13-ўринни эгаллаш имконини берди. Рақиб "Леванте" эса 9 очко билан охирги ўриндан юқорироққа кўтарила олмади.
