Гринвуд — мавсумда 10+ гол урган тўртинчи футболчи
24 ёшли ҳужумчи Франция чемпионати тўпурарлар пойгасида 10 та гол билан етакчилик қилмоқда. Шунингдек, у жорий мавсумда Европанинг кучли бешлик лигаларида (Англия, Испания, Италия, Германия, Франция) 10 ёки ундан ортиқ гол урган тўртинчи футболчига айланди.
Ундан аввал Гарри Кейн, Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппе бу кўрсаткичга эришган эди. Гринвуд ҳисобида, шунингдек, 3 та голли узатма ҳам мавжуд.
Марсель ушбу ғалаба орқали камида шанбага қадар Лига 1 турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб, ПСЖни бир очкога ортда қолдирди.
