Бавария Нойернинг келажаги ҳақида маълумот берди
Ҳозирча юлдузли ветеран жорий мавсумдан сўнг фаолиятини давом эттирадими, йўқми, номаълум. "Нойернинг келажаги қачон аниқланади?
Бизда ҳеч қандай стресс йўқ, худди Мануэлда бўлмагани каби. У ҳаммаси унинг ҳолати ва ҳис-туйғуларига боғлиқлигини айтган.
Ҳаqiqатан ҳам шундай, ҳозирда у ажойиб формада ва мисли кўрилмаган мавсумни ўтказмоқда. Муҳими, бу ҳолат давом этиши керак.
Келажакда нима бўлишини кўрамиз", — деди Фройнд Sky Sport билан суҳбатда. Мануэль Нойер жорий мавсумда 14 учрашувда жами 10 та гол ўтказиб юборган.
