Ёш ўзбекистонлик шахматчи Осиёда олтин медални қўлга киритди
0
Таиланднинг Бангкок шаҳрида 8–18 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида ўтказилаётган 27-Осиё чемпионати бошланди. Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик ёш шахматчилар ҳам фаол иштирок этмоқда.
Мусобақанинг биринчи кунида рапид йўналишида иштирок этган 12 ёшли ҳамюртимиз Орижат Обиджонов юқори натижа қайд этди. У 7 турда 6 очко тўплаб, ўз тоифасида 1-ўринни эгаллади ва Осиё чемпионига айланди.
Эндиликда Орижат стандарт ва блиц йўналишларида ҳам иштирок этади. Ёш спортчимизнинг бу ютуғи Ўзбекистон шахмат мактабининг халқаро майдондаги ютуқларидан яна бири бўлди.
