Лоренцо Инсинье Европага қайтишни хоҳламоқда
0
Канаданинг "Торонто" клубида уч йил давомида тўп сурган 34 ёшли футболчи ҳозирда эркин агент ҳисобланади. Маълумотларга кўра, Инсинье Италия А Сериясига қайтишни истамоқда, бироқ бошқа чемпионат вариантларига ҳам очиқ.
Масалан, унга Германия Бундеслигаси қизиқарли кўринмоқда. Қайд этилишича, молиявий масала футболчи учун асосий устуворлик эмас.
"Торонто" сафида Инсинье барча турнирларда 76 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урган ва 16 та голли узатма амалга оширган. Футболчи жорий ёз мавсумида бери янги жамоа изламоқда.
